Ўзбекистонга тарихий медаль келтирган Лондон-2012 нинг энг эсда қоларли лаҳзаларини ёдга оламиз (видео)

Лондондаги ёзги Паралимпия ўйинлари 2012 йил 29 август-9 сентябрь кунлари бўлиб ўтган эди.

Буюк Британия пойтахтида ўтказилган беллашувларда дунёнинг 166 та давлатидан келган 4200 нафар паралимпиячи 20 та спорт тури бўйича 503 та медаллар тўплами учун баҳс олиб борган.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз Шариф Халилов парадзюдо беллашувларида кумуш медалга сазовор бўлган. Бу эса Ўзбекистон тарихида Паралимпия ўйинларида қўлга киритилган илк медаль сифатида қайд этилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *