Ўзбекистондаги Паралимпия ўйинларига Ривалдо ташриф буюрганини биласизми?

Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси 2007 йилда ташкил этилган. Ўтган давр мобайнида ташкилот Халқаро паралимпия қўмитаси, халқаро федерациялар ҳамда миллий паралимпия қўмиталари билан фаол ҳамкорликда имконияти чекланган инсонлар ўртасида спортни янада ривожлантиришда улкан ишларни амалга оширди.

Жумладан, 2007 йилдан бошлаб илк бор Ўзбекистонда мурувват уйлари тарбияланувчилари ўртасида Паралимпия ўйинлари ташкил этилди. Ушбу мусобақаларга машҳур спортчилар таклиф этилди. Бразилиялик футбол юлдузи Ривалдо ҳам шулар жумласидандир.

Ушбу Паралимпия ўйинлари 2008 йилда кенг кўламда ташкил этилди. Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасидаги тадбирда 2000 дан ортиқ имконияти чекланган инсонлар иштирок этишди.

Қуйида ушбу тадбирлардан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

[wp1s id=”3483″]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *