Ўзбекистонда бир кунда 300дан ошиқ бемор тузалди. Бу янги рекорд

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар кўрсаткичи бўйича янги рекорд натижа қайд этилгани ҳақида хабар берди. Маълум қилинишича, жами 328 бемор касалликдан тузалиб чиққан ва жами тузалганлар сони 8655 нафарга етган.

Бугун Тошкент, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида беморларнинг навбатдаги гуруҳларига жавоб берилди.

Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида 135 нафар;
Қашқадарё вилоятида 97 нафар;
Самарқанд вилоятида 49 нафар
Сурхондарё вилоятида 34 нафар
Жиззах вилоятида 9 нафар;
Фарғона вилоятида 4 нафар.

«Шундай қилиб юртимизда 8655 (+328) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 5855 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Ўзбекистонда 14 июль куни ҳам 297 нафар бемор касалликдан соғайиб, кунлик тузалиш ҳолатлари сони бўйича янги рекорд қайд этилганди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort