Ўзбекистонда илк бор триатлон бўйича аёллар клуби очилмоқда

Ўзбекистонда илк бор очилаётан “WomenTriClub” клуби ўз ҳаёт тарзини ўзгартиришни истаган аёлларимизни чорлаб қолади. Ўзбекистон триатлон федерацияси Бош котиби, малакали мураббий, IRONMAN мусобақаларининг иштирокчиси Елена Кун мамлакатимизда ушбу спорт билан шуғулланишни истаган аёллар учун бепул тўгарак очмоқда.



Сизнинг ёшингиз, вазнингиз, спорт соҳасидаги тажрибангиз мураббий учун аҳамиятли эмас. Асосийси Сиздаги хоҳиш ва ўз устингиздан қўлга киритган муваффақиятингиз. Ажойиб дастурлар орқали Сиз сузиш, велоспорт ва югуриш йўналишлари билан шуғулланишингиз ва ўз маҳоратингизни оширишингиз мумкин.

Мазкур дастур 11 октябрь куни соат 9:00 дан З.М.Бобур номидаги истироҳат боғида бошланади.
Қўшимча маълумот учун: +99890 925 64 69
Телеграм: @WomenTriClub

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *