Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 55 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 55 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

2020 йил 27 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 179тага ошиб, 55 минг 132 нафарни ташкил этмоқда.

Сўнгги 10 соат ичида республиканинг 7 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланган:

  • Тошкент шаҳрида 97 ҳолат; 
  • Наманган вилоятида 27 ҳолат; 
  • Самарқанд вилоятида 17 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 12 ҳолат; 
  • Фарғона вилоятида 12 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 7 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 7 ҳолат.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди ва расмий статистикада қайд этилган жами ўлим ҳолатлари сони 456тага етди.

Шу вақтгача 51 минг 458 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3218 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *