Ўзбекистонда светофорларнинг рухсат берувчи чироқлари вақти оралиғи қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали аҳолида касалликка қарши иммун тизимини шакллантириш мақсад қилинган.

Президентнинг “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда пиёдалар ўтиш йўлакларида йўл-транспорт ҳодисаларининг сонини кескин қисқартириш, шунингдек, аҳолининг пиёда юриши учун қулайликлар яратиш мақсадида барча кўчаларда ўрнатилган светофорларнинг рухсат берувчи чироқлари вақтлари оралиғини халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқади.

Қайд этилишича, вазирлик пиёдалар ўтиш йўлакларида, шу жумладан тартибга солинмаган серқатнов пиёдалар ўтиш йўлларида махсус йўлчироқ (светофор)ларни (махсус тугмачалар орқали бошқариладиган) ўрнатилишини, ўтиш жойларини (зебра) халқаро тажрибадан келиб чиқиб инновацион ёндашув асосида ташкил этилишини таъминлайди.

Белгиланишича:

светофор чироқларининг вақтлар оралиғини белгилашда пиёдалар учун ажратилган вақтни устувор этиб белгилаш;

автомобил ҳаракати юқори бўлган ва катта йўл кесишмаларида ер ости ёки ер усти ўтиш жойларини ташкил этилиши мажбурий ҳисобланади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *