Ўзбекистонда суд биноларига махсус терминаллар ўрнатилади

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш мўлжалланмоқда.

Президент “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан 2020 ― 2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди.

Фуқароларга суд биносидан туриб судлар томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлардан мустақил равишда фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида суд биноларига махсус терминаллар ўрнатиш режалаштирилган.

Бунда терминал параметрларини тасдиқлаш, танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш ҳамда ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш кўзда тутилган.

Бажариш муддати – 2021 йил 1 июль, 2021 йил 31 декабрь ва 2022 йил 1 июль. Баҳоланган қиймати (млн сўм) – 6000,0. Молиялаштириш манбаси – давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий ҳамкорлар маблағлари. Масъул ташкилотлар – Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов).

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *