Ўзбекистонда тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони яна кўпайишни бошлади

Тана ҳарорати ошгани сабаб чақирувлар эса 2,5 мингдан 3,5 мингтагача кўпайган.

Ўзбекистонда тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони яна кўпайишни бошлади. Бундан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотлари дарак бермоқда.

«Охирги 5-6 кундаги статистикага кўра, 26 августдан бошлаб тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони 29,3 мингдан, 34,2 мингача ошган. Ушбу мурожаатларнинг ўткир респиратор билан боғлиқ чақирувларнинг сони 2,2 мингдан 3,0 мингтагача ошди. Тана ҳарорати ошгани сабаб чақирувлар эса 2,5 мингдан 3,5 мингтагача кўпайган», – деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Фаррух Шарипов.

Шу билан бирга, амбулатор-поликлиника муассасаларига артериал босимнинг кўтарилиши, ортиқча вазн, қандли диабет каби хасталиклар билан мурожаатлар кўпайган. Пневмония белгилари сабаб қилинган мурожаатлар сони 244 нафардан 305 нафаргача ошган.

Эслатиб ўтамиз, 15 августдан Ўзбекистонда карантин юмшатилди. Транспортга ва бозорлар фаолиятига босқичма-босқич рухсат берилди.

Бундан ташқари, 5 сентябрдан бошлаб қатор фаолият турларига рухсат берилди. Улар орасида умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона), томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) ҳамда парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар бор.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *