Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб сентябрь ойининг учинчи якшанба кунида автомобилда ҳаракатланиш тақиқланади

Ўзбекистонда аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали аҳолида касалликка қарши иммун тизимини шакллантириш мақсад қилинган.

Президентнинг “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

22 сентябрь “Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан:

а) 2021 йилдан бошлаб сентябрь ойининг учинчи якшанба куни республика бўйича “Автомобилсиз кун” деб эълон қилинади ҳамда шу куни автомобилда ҳаракатланиш тақиқланади (махсус техникалар, такси ва етказиб бериш ҳамда тиббий тез ёрдам учун хизмат кўрсатадиган техникалар, жамоат транспортлари, зарур ҳолларда фойдаланиладиган шахсий автомобиллар бундан мустасно);

б) қўшимча равишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қарорлари асосида туманлар ва шаҳарларда “Автомобилсиз кун” тадбирларини ўтказиш белгиланиши мумкин;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар “Автомобилсиз кун” тадбирларини ўтказилишини таъминлайдилар;

г) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардия билан ҳамкорликда ҳудудларда “Автомобилсиз кун” тадбирлари давомида жамоат тартиби сақланишини ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *