Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олади?

Икки ҳафтадан сўнг Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги нишонланади. Бу йил байрам муносабати билан кетма-кет 3 кунлик дам олиш куни белгиланган.

Фото: Flickr

Президентнинг 2019 йил охиридаги тегишли фармонига асосан, ҳам 5, ҳам 6 кун ишлайдиганлар учун 30-31 август ва 1 сентябрь дам олиш кунлари этиб белгиланган.

  • 30 август (якшанба) – тақвим бўйича дам олиш куни
  • 31 август (душанба) – 5 кун ишлайдиганлар учун 29 август (шанба)дан кўчирилган, 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни этиб деб белгиланган дам олиш куни
  • 1 сентябрь (сешанба) – ишланмайдиган байрам куни

29 август (шанба) куни 5 кун ишлайдиганлар учун ҳам, 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни ҳисобланади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *