Ўзбекистонлик паралимпиячи Нагоя шаҳри мэри билан видеомулоқот ўтказди

Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик алоқалари паралимпия спортида ҳам ривож топмоқда. Жумладан, 13-14 ноябрь кунлари Нагоя Ёшлар Бирлашмаси Ташкилотининг “Барча бирдек истиқомат қилувчи жамият қуриш Нагоя Форуми” бўлиб ўтди.

Форумнинг дастлаби кунида Пара енгил атлетика бўйича икки карра жаҳон чемпиони ва паралимпия ўйинлари ғолиби Хусниддин Норбеков Нагоя шаҳридаги мактаб ўқувчилари билан онлайн тарзда бочча спорти бўйича ўтказилган мусобақада иштирок этди.

Иккинчи кунги тадбир эса икки қисмдан иборат бўлди. Биринчи қисмда Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Хусниддин Норбеков ва Нагоя шаҳар ҳокими Жаноб Кавамура Такаши нутқ сўзлади. Норбеков ўз нутқида юртимизда имконияти чекланган инсонлар учун яратиб берилаётган шароитлар ҳақида гапириб, яқинда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлар” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг улар Тошкент ва Нагоянинг ҳамкор шаҳарлар бўлганлигининг 1 йиллиги ва келаси йилги Токио Паралимпияда вақтида айнан Нагоя мезбон шаҳар бўлиши муносабати билан ўзаро суҳбатлашишди. Шундан сўнг иштирокчилар эътиборига Реабилитация лойиҳаси ҳақида тайёрланган видеоролик намойиш этилди

2-қисмда эса Япониянинг машхур Паралимпияда спортчиси Жаноб Итани Шунсуке ва Нагоя шаҳрининг тарихий йодгорликлар ҳақида таништирувчи Жаноб Ода Нобуна Нагоя Ёшлар Бирлашмасининг лойиҳада қатнашган коллеж талабалари билан 2 та мавзуда суҳбатлашди. 1-мавзу “Паралимпияда спортчиси ўйлайдиган барча бирдек истиқомат қилувчи жамиятга бир қадам”, 2-мавзу эса “Халқаро алоқалар орқали биз ўйлайдиган “Барча бирдек истиқомат қилувчи жамиятга бир қадам, 3G лойиҳаси” ҳақида бўлди.

Тадбир якунида Нагоя шаҳри ҳокими Жаноб Кавамура Такаши келаси йил Японияда бўладиган Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик паралимпиячиларга омад тилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *