Ўзбекистоннинг 4 ҳудудида биттадан ўлим қайд этилди. Қурбонларнинг барчаси аёл, улардан бири ҳомиладор бўлган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш оқибатида рўй берган 4 ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Эндиликда Ўзбекистонда расмий статистикага кўра коронавирус қурбонлари сони 106тага етди.

Бугун Жиззах, Тошкент, Қашқадарё ва Наманганда биттадан ўлим қайд этилди.

Биринчи ўлим. Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган 57 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Жиззах шаҳрида яшаган 57 ёшли Т.А. (аёл)да Covid-19 тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. 

Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Иккинчи ўлим. 9 июль куни Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган 73 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 73 ёшли Г.Р. (аёл)да жорий йил 9 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. 

Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, бош мияда сурункали қон айланишининг бузилиши, сурункали пиелонефрит, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Учинчи ўлим. 14 июль куни Қарши шаҳар туғруқ комплексининг гинекология бўлимига ётқизилган 35 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 35 ёшли У.Ю. (аёл)да 14 июль куни иситма, ҳансираш ва ҳаво етишмаслиги каби шикоятлари динамикада кучайганлиги сабабли Қарши шаҳар туғруқ комплексининг гинекология бўлимига оғир аҳволда олиб келинган. Бемор инфекционист кўригидан сўнг Covid-19’га шубҳа қилиниб, вилоят пульмонология ва фтизиатрия маркази реанимация бўлимига ётқизилган.  

Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган. 

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган. Аммо беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган ва интубация қилинган, ўпка-юрак реанимацияси  ўтказилган. 

Мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Тўртинчи ўлим. Наманган вилоят юқумли касалликлари шифохонасига ётқизилган 62 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшаган 62 ёшли Ж.Ш. (аёл)да Covid-19 тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлари шифохонасига ётқизилган.

Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, бемор қандли диабет (II тип, инсулинга муҳтож шакли), бронхиал астма каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

20 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, унга ўпка-юрак реанимацияси ўтказилган ҳамда сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чоралар самара бермай, у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Эндиликда Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони расман 106тага етди. Шу вақтгача Тошкент шаҳрида 61, Тошкент вилоятида 10, Сурхондарё вилоятида 6, Наманган вилоятида 5, Бухоро, Жиззах ва Қашқадарёда 4, Навоий ва Самарқандда 3, Қорақалпоғистон Республикасида 2, Сирдарё, Фарғона, Хоразм ва Андижонда биттадан ўлим қайд этилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort