Ўзбекистон ва Озарбайжон Миллий Паралимпия қўмиталари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқади

Хабарингиз бор, шу йилнинг 25-26 май кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Пара дзюдо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи халқаро Гран-При мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа давомида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси делегацияси аъзолари Озарбайжон Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарияти билан учрашди. Жумладан, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари Шахбоз Исмоилов Озарбайжон Миллий Паралимпия қўмитаси президенти Илгар Раҳимов ҳамда бош котиби Камал Маммадов билан учрашди.

Мулоқот давомида томонлар жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида Паралимпия ҳаракатини оммалаштириш ва ривожлантиришда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, икки қардош мамлакат спортчилари ўртасида халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш ва бу борадаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Дўстона мулоқот руҳида кечган учрашув якунида ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *