Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финал учрашувлари ўтказилади

Бугун Coca Cola Ўзбекистон кубогида финалчилар номи маълум бўлади.

Дастлабки ярим финал учрашуви Қўқон шаҳрида ўтказилади ва унда мезбон “Қўқон-1912” жамоаси амалдаги чемпион “Пахтакор”ни қабул қилади. Ушба баҳс 13:00 да старт олиши режалаштирилган.

Иккинчи финалчи номи Олмалиқдаги АГМК ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасидаги курашда аниқланади. Бу учрашувнинг бошланиш вақти 16:00 этиб белгиланган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *