Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси юртимиздаги таэквондо оиласини «Бутунжаҳон таэквондо куни» билан қутлайди

Бундан 25 йил олдин, 1996 йилнинг 4 сентябрь куни Халқаро Олимпия қўмитаси ўзининг Париждаги сессиясида Таэквондо WT спорт турини расман Олимпиадага қабул қилинганини эълон қилди.2000 йил Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтган Олимпиададан ушбу спорт Олимпия оиласининг тўлақонли аъзоси бўлди. 2006 йил Вьетнам пойтахти Хошимин шаҳрида ўтган Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг навбатдаги Бош Ассамблеясида 4 сентябрь санаси «Бутунжаҳон таэквондо куни» деб эълон қилинган. Шундан буён ҳар йили ушбу санада таэквондо куни байрам қилинади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд спортчи таэквондо билан шуғулланиб келмоқда. Кўплаб таэквондочиларимиз Жаҳон ва Осиё чемпионатларида олтин медалларга эришишган. Бир йил олдин август ойи бошида Тошкентда кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати юқори савияда ўтказилди. Унда ўзбекистонлик Зафарбек Каримов юртимиз таэквондоси тарихида илк бор кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди. Мана шу дунё биринчилиги вақтида юртимизга Бутунжаҳон таэквондо Федерацияси президенти Чунг Вон Чой ташриф буюрди ҳамда таэквондо тарихида ташкил этилган энг йирик флешмобда иштирок этди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ва юртимиздаги таэквондо оиласини «Бутунжаҳон таэквондо куни» билан муборакбод этади!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *