Хабарингиз бор жорий йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг навбатдан ташқари хисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди, унда Мухторхон Махсудович Ташходжаев Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг янги рахбари этиб сайланди.
Бугун Тошкент шаҳрида жойлашган Паралимпия Марказида пара-дзюдо бўйича бўлиб ўтаётган ўқув- машғулот йиғинига Ассоциациянинг янги рахбари Мухторхон Ташходжаев ташриф буюрди ва терма жамоамиз аъзоларининг тайёргарлик жараёнини кузатди. Машғулот давомида пара-дзюдо бўйича Бош мураббий Сайидов Шамсиддин янги рахбарга спортчиларни таништириб ўтди ва 2-9 сентябр кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Осиё ва Океания чемпионатига тайёргарлик кўришаётганини этиб ўтди.
Учрашув якунида Мухторхон Ташходжаев чемпионатда иштирок этадиган паралимпия спортчиларига омад ва зафарлар тилади.