Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раҳбарияти Осиё Паралимпия қўмитасининг онлайн вебинарида иштирок этди

Бугун Осиё Паралимпия қўмитаси “Covid-19 нинг параспортга бўлган ҳуқуқий таъсири ва режалар стратегияси” мавзусида онлай вебинар ташкил этди. Унда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раҳбарияти ҳам иштирок этди.

Онлайн вебинарни Осиё Паралимпия қўмитасининг тартиб-интизом қўмитаси аъзоси, Абу Даби университетининг спорт қонунлари бўйича маърузачиси Дамир Валеев олиб борди. У ўзининг тайёрлаган тақдимоти орқали коронавирус пандемияси даврида паралимпия спортчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Таъкидлаш керакки, ушбу онлайн вебинарда иштирок этганларга Осиё Паралимпия қўмитаси томонидан махсус сертификат берилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *