Ўзбекистон профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизими ташкил этилади

Дуал таълим “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Низомга кўра, дуал таълимни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар ҳамда олий таълим муассасалари тегишли касб (мутахассислик)лар бўйича ўрта бўғин кадрларга бўлган эҳтиёж асосида дуал таълим жорий этиладиган корхона (ташкилот)ларни аниқлайди ва рўйхатини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.

Бунда, мустақил фаолият кўрсатувчи корхона (ташкилот)лар дуал таълим жорий этиш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига таклиф киритишлари мумкин.

Дуал таълим ташкил этиладиган профессионал таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади. Дуал таълим ташкил этилиши кўзда тутилаётган таълим муассасалари имкониятлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган экспертлар иштирокида ўрганилиши мумкин.

Кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклида таълим олаётган ўқувчилар дуал таълимга ўқишини кўчириш тақиқланади. Шунингдек, Таълим муассасаси ва корхона (ташкилот) ўртасида ёки корхона (ташкилот) ва ўқувчи(лар) ўртасида тузилган шартнома бекор қилинганда ўқувчи(лар) ўқиши мос таълим даражасидаги кундузги таълим шаклига ўтказилади.

Дуал таълимда ўқувчилар тўлов-контракт ёки давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида таълим олишлари мумкин.

Тўлов-контракт миқдори тизимида Таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш, йирик ва кичик бизнес субъектларида аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш учун меҳнат фаолияти билан таълимни уйғунлашган ҳолда ташкил этиш орқали малакали кадрлар тайёрлаш – Дуал таълимнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Дуал таълимни ташкил этишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • корхона (ташкилот)даги ишлаб чиқариш шароитлари билан Таълим муассасалари ўқув жараёнларини ўзаро боғлаш;
  • ўқувчиларни меҳнат фаолияти иштирокчисига айлантириш орқали таълимнинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини корхона (ташкилот)ларда ҳамда назарий ва ўқув-амалий қисмини Таълим муассасаларида ташкил этиш;
  • ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда иқтисодиётнинг реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни такомиллаштириш;
  • корхона (ташкилот)лар ҳамда Таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлик форматлари ва моделларини ишлаб чиқиш;
  • таълим дастурларини меҳнат фаолияти билан уйғунлашган ҳолда амалга оширган ҳолда компетенцияларни шакллантириш;
  • таълим дастурларини иш берувчиларнинг талаблари ва улардаги технологик янгиланишлар асосида такомиллаштириб бориш;
  • кадрларни тайёрлаш ва таълим дастурларини амалга оширишни молиялаштириш;
  • корхона (ташкилот)лар ва Таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро тармоқ ҳамкорлигининг шакл ва услубларини такомиллаштириш;
  • битирувчиларни баҳолашда корхона (ташкилот)лар иштирокини янада кенгайтириш;
  • турли ёшдаги аҳоли қатламини тегишли касб (мутахассисликлар) бўйича квалификацияларни ўзлаштиришга бўлган эҳтиёжларини қондириш.

Дуал таълимни амалга ошириш қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади:

  • Дуал таълим ташкил этиладиган корхона (ташкилот)ларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, вазирликлар ва идоралар таклифи асосида аниқлаш;
  • Корхона (ташкилот) ва Таълим муассасаси ҳамда корхона (ташкилот) ва ўқувчи ўртасида шартнома тузиш;
  • Ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
  • Касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш;
  • Таълим дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда янгилаб бориш;
  • Меҳнат бозорида кадрларга бўлган талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда Дуал таълим жараёнини ташкил этиш;
  • Дуал таълим дастурлари асосида тайёрланаётган кадрларни баҳолаш.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *