Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида навбатдаги онлайн семинар ташкил этилди

Бугун таэквондо WT бўйича кадетлар ва ўсмирлар терма жамоаси учун онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда МОҚ ҳамда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раҳбарияти, тренерлар ва ёш спортчилар қатнашди.

Онлайн семинарнинг биринчи қисмида тиббиёт фанлари доктори, профессор Гули Шайхова “Пандемия даврида тўғри овқатланиш” мавзусидаги тақдимоти билан иштирок этди. Мутахассис ўз маърузаси давомида ёш спортчилар учун тўғри овқатланиш, кун давомида истеъмол қилишлари лозим бўлган витамин ва минераллар миқдори ҳақида тушунча берди. Шунингдек, психолог Муфиза Хўжа Нурилла карантин даврида хотиржамликни ушлаб туриш, келажакдаги муваффақият ва ғалабаларга ўзини руҳан тайёрлаш мавзуларида қимматли маслаҳатларини берди.

Мутахассислар маърузасидан кейин ёш таэквондочиларнинг онлайн машғулоти ўтказилди. Гарчи машғулотлар масофадан олиб борилаётган бўлса-да, мураббийлар ўз шогирдларининг техник камчиликларини назорат қилиб боришмоқда. Бу эса спортчиларнинг ўз устиларида кўпроқ ишлашлари учун самарали воситадир.

Онлайн семинар якунида Ўзбекистон МОҚ Президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов ёш таэквондочиларга бўш вақтларида китоб ўқиш ва хорижий тилларни ўрганиш борасида ўз тавсияларини берди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *