Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади

Келаси йили бўлиб ўтадиган ўсмир қизлар ўртасида U-17 Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг дастлабки босқичи учун қуръа ташлаш маросими 23 декабрь куни ўтказилиши маълум қилинди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур маросим Осиё Футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган.

U-17 Осиё чемпионати саралаш баҳслари режа бўйича икки босқичда ўтказилади. Келаси йилнинг 7-11 апрель кунлари дастлабки босқичда жами 32 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, навбатдаги босқичнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар.

Мазкур гуруҳ учрашувларига Aвстралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мянма, Тожикистан ва Вьетнам мамлакатлари мезбонлик қилади.

Илҳом Ханжариев мураббийлиги остидаги Ўзбекистон U-17 ўсмир қизлар терма жамоаси қуръа ташлаш маросимида 2-саватчадан ўрин оладиган бўлди.

Қуръа саватчалари:

Мезбонлар саватчаси: Aвстралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мянма, Тожикистон, Вьетнам

1-саватча: Жанубий Корея, Таиланд, Лаос, Эрон

2-саватча: Филиппин, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Гонгконг, Сингапур, Индонезия

3-саватча: Ливан, Малайзия, Непал, БAA, Гуам, Покистон, Фаластин, Шимолий Мариана ороллари, Шри Ланка

4-саватча: Ироқ, Малдив ороллари, Сурия, Туркманистон

Қуръа механизми: Мезбонлар саватчаси → 1-саватча → 2-саватча → 3-саватча → 4-саватча

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *