Ўзбекистон фуқароларини ватанга тезроқ қайтариш учун Россиядан рейсларни кўпайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда

Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини ватанга тезроқ қайтариш учун Россиядан рейсларни кўпайтириш, қатновлар йўналиши ва турларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахборотига кўра, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йилнинг 4-5 август кунлари «Тошкент-Бузулук-Тошкент» ва «Тошкент-Кинел-Тошкент» йўналишларида Россия Федерациясининг Оренбург ва Самара вилоятларига Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун иккита поезд юборилди.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилиш учун юртдошлар тўпланган жойда бўлиб турибди.

6 август куни Оренбург вилоятининг «Бузулук» станциясидан 920 нафар ватандошлар билан биринчи поезд Ўзбекистонга жўнаб кетди. Иккинчиси 7 август куни Самара вилоятининг «Кинел» станциясидан 930 нафар ҳамюртлар билан жўнайди. Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари юртга қайтарилади.

«7 август ҳолатига кўра, Оренбург ва Самара вилоятларида Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти.

Ватанимизга қайтиб келганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишлари шартлигини эслатиб ўтамиз.

Таъкидлаш жоизки, коронавирус инфекцияси тарқалаётган бир пайтда кўп сонли фуқароларимизнинг бир жойда тўпланиши уларнинг COVID-19 билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади. Ватандошларимиздан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига бормасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин талабларига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраймиз.

Ҳозирда Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини Ватанимизга тезроқ қайтариш учун Россиядан рейсларни кўпайтириш, қатновлар йўналиши ва турларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда», – дейилади

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *