Ўзбекистон чемпионатида Тошкент шаҳри, Навоий ва фарғоналик ёшлар

Пойтахтимиздаги олимпия захиралари мактаб-интернатида 3-8 ноябрь кунлари камондан отиш бўйича 2004 йил ва ундан кичик ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Мамлакат биринчилигида иштирок этаётган Тошкент шаҳри, Навоий, Фарғона вилоятлари спортчилари 70 метр масофадан отиш, микс, олимпик раунд ҳамда жамоа биринчилиги бўйича ўз омадларини синаб кўришади.

Ёш камончилар беллашуви якунига етиши билан 9-14 ноябрь кунлари катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилади.

Мусобақа миллий терма жамоани шакллантириш учун селекция вазифасини ўтаб беради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *