Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ҳам онлайн ўқув-машғулотларни бошлади

Мазкур ўқув-машғулотлар учта платформада кунига икки марта яни, эрталаб ва кечки пайт ҳар хил ёш тоифалари иштирокида ўтказилмоқда.

Биринчи платформада қиличбозлик бўйича терма жамоанинг 104 нафар спортчилари, иккинчи платформада 2005-2007 йилларда туғилган 111 нафар спортчилар ҳамда учинчи платформада 2008 йилда туғилган 103 нафар спортчилар қамраб олинди.

Ушбу машғулотлар қиличбозлик бўйича мутахассислар томонидан олиб борилмоқда. Жумладан, қиличбозликнинг сабля йуналишида учкарра Олимпиада чемпиони, иккикарра кумуш ва бир марта Олимпия уйинларининг бронза медали соҳиби Назлимов Владимир Аливерович, болгариялик мураббий Камаджиев Мартин ҳамда шпага йуналиши буйича венесуелалик мутахассис – Хосе Бенавидеслар олиб боришмокда.

Бундан кўзланган асосий мақсад-спортчилар эътиборини умумий жисмоний тайёргарлик ҳамда махсус машғулотларга жалб қилишга қаратилган.

Бундан ташқари, ҳар куни режага мувофиқ қиличбозлик федерацияси спорт шифокорлари, спорт диетологи спортчилар билан онлайн семинарлар ўтказмоқда.

Шу билан бир қаторда ҳозирги кунда спортчилар учун алоҳида онлайн дарс ташкил этилган бўлиб, унда қиличбозларнинг билимларини янада ошириш мақсадида инглиз тили сабоқлари бериб борилмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, яқин кунларда қиличбозлик бўйича биринчи Республика онлайн мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *