Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда

Жорий йилнинг 27 октябрь куни республиканинг шимолий туманларига, 28-29 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда. 

Фото : KUN.UZ

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 27-28 октябрда Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

28-29 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража совуқни ташкил этади, айрим жойларда 1-2 даража совуқ бўлади, кундузи 10-13 даража илиқ бўлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *