Ўзбек боксчилари билан Токио Олимпиадасига боришни истайсизми? View Larger Image

Ўзбекистон бокс федерациясидан янги танлов!

Сиз сурат чизишга қизиқасизми? Унда ушбу танловимиз айнан сиз учун! Ўзбек боксчи ва мураббийларига бағишланган ажойиб суратлар чизинг ва махсус совға эгасига айланинг.

Сиз ўзбек бокси юлдузларига бағишланган суратни чизиб, Инстаграм ҳамда Фейсбукдаги саҳифангизга #boxinguzbekistan хештеги билан жойлаштиринг! Инстаграмга қўйилган видеода @boxinguzbekistan_official аккаунтини белгилаб қўйинг!

Ғолиб Ўзбекистон бокс федерациясининг махсус совғаси билан тақдирланади, аниқроғи биринчи ўрин эгаси Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга Токио Олимпиадасига бориш имкониятига эга бўлади!

Энг яхши ўринни Ўзбекистон бокс федерациясининг махсус комиссияси аниқлайди.

Танлов 1 ноябрга қадар давом этади!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *