Ўзбек жанг санъати бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда ўзбек жанг санъати спорт тури бўйича 2007-2013 йилда туғилган ёшлар ўртасида онлайн Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча, мусобақанинг дастлабки кунида спортчилар Комплекс машқ баҳслари бўйича беллашдилар. Бугун эса иштирокчилар Темурийлар жанг усули бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказишмоқда.

Эртага мусобақанинг сўнгги куни доирасида Кўргазмали чиқиш ва Ассалом тонг кўргазмали чиқиш бўйича баҳслар ўтказилади. Шундан сўнг мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига аниқлик киритилади.

Мусобақаларни бош ҳакам раҳбарлигида 5 нафар ҳакамлар гуруҳи кузатиб бормоқда. Уларнинг қарорларига мувофиқ ғолиб деб топилганлар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *