Ўзбек спортини дунёга танитишда беқиёс хизмат кўрсатаётган фидойилар юксак мукофотларга лойиқ кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти билан мамлакатимизнинг илм-фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ватандошларимиз қатори ўзбек спортини дунёга танитишда беқиёс хизмат кўрсатаётган спортчи, мураббий ва спортмиз фидойилари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Унга кўра:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан Ҳайдаров Равшан Акмалович – футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (U-23) терма жамоаси бош мураббийи;

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан Аҳмедов Одил Алимжонович – футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

“Дўстлик” ордени билан Рисқиев Рифат Асадович – фахрий спортчи;

“Дўстлик” ордени билан Югай Лев Павлович – Миллий тадқиқот технология университетининг Олмалиқ филиали математика ва умумий касбий фанлар кафедраси мудири;

“Содиқ хизматлари учун” медали билан Газиев Баҳромжон Валиевич – Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси;

“Соғлом турмуш” медали билан Арслонов Нажиб Гадиевич – Спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби бокс бўлими мураббийи;

“Соғлом турмуш” медали билан Бойдадаев Абдужаббор Абдусатторович – Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори ўринбосари, (Наманган вилояти);

“Соғлом турмуш” медали билан Ли Людмила Рудольфовна – Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спорт гимнастикаси бўйича мураббий-ўқитувчиси;

“Соғлом турмуш” медали билан Пахомов Владимир Юрьевич – Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби академик эшкак эшиш бўйича катта мураббий-ўқитувчиси;

“Соғлом турмуш” медали билан​ Шодиметова Фароғат Бўроновна – Тошкент шаҳри “Янгиобод” ва “Камолон дарвоза” маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги “Эъзозли спортчи аёллар” гуруҳи раҳбари​;

“Соғлом турмуш” медали билан Жаксимуратов Мухаммед Раметуллаевич – Қорақалпоғистон Республикаси спортнинг яккакураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби катта йўриқчи-услубчиси;

“Соғлом турмуш” медали билан Якубова Марина Владимировна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Sport” телерадиоканали” давлат унитар корхонаси “Болалар спорти, оммавий спорт ва халқ ўйинлари” бош муҳарририяти бўлим мудири.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мукофотланган барча юртдошларимизни табриклайди ва мамлакатимиз тараққиёти йўлида амалга ошираётган хизматларини юксак қадрлайди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *