Ўзбек футболи тарихида содир бўлган машъум фожиага 41 йил тўлди

11 август. Миллионлаб ўзбек футболи ишқибозлари қалбидан қора саҳифа бўлиб ўрин олган сана.

1979 йилнинг шу кунида Тошкентнинг “Пахтакор” клуби СССР Олий лигасининг навбатдаги турида майдонга тушиш учун Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск йўналиши бўйича учаётган самолётда Минскка йўл олган эди.

Украинанинг Днепродзержинск шаҳарчаси яқинида 8400 метр баландликда икки ТУ-134 самолёти тўқнашиб кетди. Бунинг натижасида икки ҳаво лайнеридан жами 175 киши ҳаётдан кўз юмган. Улар орасида ўша йили Олий лигада совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган “Пахтакор” клубининг 17 нафар аъзоси ҳам бор эди.

Михаил Иванович Ан – ярим ҳимоячи
Владимир Иванович Фёдоров – ҳужумчи
Олим Масолиевич Аширов – ҳимоячи
Равиль Рустамович Агишев – ҳимоячи
Константин Александрович Баканов – ярим ҳимоячи
Юрий Тимофеевич Загуменних – ҳимоячи
Александр Иванович Корчёнов – ярим ҳимоячи
Николай Борисович Куликов – ҳимоячи
Владимир Васильевич Макаров – ярим ҳимоячи
Сергей Константинович Покатилов –дарвозабон
Виктор Николаевич Чуркин – ҳужумчи
Сирожиддин Аҳмадович Бозоров – ҳужумчи
Шуҳрат Мўсинович Эшбўтаев – ҳужумчи
Владимир Валиевич Собиров – ҳужумчи
Идгай Борисович Тазетдинов – мураббий
Владимир Васильевич Чумаков – шифокор
Мансур Иномжонович Толибжонов – маъмур.

41 йилдирки, ўзбек футболида ўчмас из қолдирган бу йигитлар хотираси учун ҳар йили турли мусобақалар ва йиғинлар ташкил этиб келинади. Аммо , бу йил юртимизда давом этаётган карантин қоидалари туфайли бу каби тадбирлар бекор қилинди.

Миллионлаб мухлисларга завқ улашиб, мамлакатимизда футболнинг ривожига улкан ҳисса қўшган йигитлар хотираси қалбимизда мангу яшайди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *