Ўзбек футболи фидойиси Шамил Яфаров 70 ёшга тўлди

Бугун ўзбек футболи фидойиси, халқ жамоаси бўлмиш “Пахтакор”даги ажойиб ўйинлари билан футбол ихлосмандлари қалбидан жой эгаллаган Шамил Яфаров 70 ёшга тўлди.

Шамиль Яфаров 1950 йил 25 июлда дунёга келган. Қаҳрамонимиз 1973 йили “Пахтакор” жамоасига таклиф қилинган. Собиқ Иттифоқ чемпионатида “Пахтакор” сафида муносиб тарзда тўп сурган ва асосан ҳимоя ва ярим ҳимояда беш мавсум муваффақиятли ҳаракат қилган.

Қолаверса, Шамил Газизович кўп йиллар давомида Тошкент вилояти футбол ассоциациясида фаолият олиб борган ва футболимиздаги барча жараёнларда фаол иштирок этган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси Яфаров Шамиль Газизовични юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол қилиб ўстириш йўлидаги хизматларини юксак қадрлайди ва бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этади!

Яна бир бора бугунги таваллуд айёмингиз билан муборакбод этамиз Шамил ака!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *