Ўзбек футболчиси расман Россиянинг энг номдор жамоаси таркибида!

Россия Премьер лигасининг якунига етган мавсумида “Уфа” таркибида ҳаракат қилган ўзбекистонлик иқтидорли футболчи Остон Ўрунов расман ўз клубини алмаштирди.

Олдинроқ, ҳамюртимизга бир қатор рус ва немис клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабар қилган эдик. Остон Ўрунов таклифлар орасидан энг маъқули сифатида Москванинг “Спартак” клубини танлади.

Бир қатор рус ОАВларининг маълум қилишича москваликлар ҳамюртимиз билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Бироқ, “Спартак”нинг футболчимизни сотиб олиш учун “Уфа” клубига қанча миқдорда пул тўлагани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов РПЛнинг иккинчи давраси бошланишида Тошкентнинг “Локомотив” клубидан Бошқирдистоннинг “Уфа” клуби сафига бориб қўшилган эди. Бу вақт ичида ҳамюртимиз бу клуб сафида чемпионат доирасида 10 та ўйин ўтказди ва бир неча маротаба ўйиннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.

Маълумот учун, Россия Премьер лигасининг 2020/2021 йилги мавсумига жорий йилнинг 8 август куни старт берилади. 1-тур доирасида “Спартак Москва” 9-август куни ўз майдонида “Сочи” клубини қабул қилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *