Ўзини қандай тутиши номаълум – олим коронавирус ҳақида

Москвадаги Гематология институти мутахассиси янги коронавирусни аниқлаш тести ва унга қарши иммунитет одамда қанча вақт сақланиб қолиши ҳақида ҳикоя қилиб берди.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik, Альфия Еникеева. Ҳозирги кунда Гематология миллий илмий тадқиқот марказида янги коронавирус инфекциясига иммун жавоби шаклланиши ўрганилмоқда. Олимлар иммун тизими ҳужайраларининг SARS-CoV2га реакциясини кўриб бўлишди. Олинган маълумотларга асосланиб, улар COVID-19 касаллиги билан касалланган одамнинг қонидаги антителаларнинг концентрациясини аниқлашга қодир бўлган прототип тестини ишлаб чиқдилар. Гематология илмий-тадқиқот марказининг трансплантацион иммунология лабораторияси бошлиғи Григорий Ефимов РИА Новостига бундай тадқиқотлар нима учун кераклиги ва SARS-CoV2ни иккинчи бор юқтириш мумкинлиги ҳақида айтиб берди.

– Қонда янги коронавирусни аниқлаш тестлари нима учун кераклиги аниқ – ташхислар шундай тарзда қўйилади. SARS-CoV2 га қарши антителаларни таҳлил қилишдан нима маъно? Аҳир улар бир неча кундан кейин шаклланади – бу вақтга келиб, одатда одам касал эканлиги аниқку.

– Антителалар касалликнинг камида тўртинчи кунида пайдо бўлади. Ўнинчи кундан кейин, хитойлик тадқиқотчиларга кўра, антителаларни аниқлашнинг диагностик қиймати инфекцияни ўзини аниқлашнинг ўзидан ҳам юқори. Ушбу таҳлил беморга энг мос терапияни тайинлашга имкон беради. Бу биринчи ҳусусият.

Иккинчиси: ҳозирда Москвада COVID-19 коронавирус инфекциясидан даволаниб чиққан донорлардан олинган плазма билан беморларни даволаш усулини фаол қўллашмоқда. Бу бошқа шунга ўхшаш касалликларда ишлатилган анча эски усул. Бу жуда самарали. Аммо даволаш учун таркибида антителаларнинг сони юқори бўлган қон плазмасини талаб қилинади. Буни миқдорий тест кўрсатади.

Учинчидан: келажакда, пандемия тугаши биланоқ, антителаларга оммавий тадқиқотлар SARS-CoV2 билан касалланганларнинг ҳақиқий сонини аниқлайди. Шу тарзда, биз ҳатто касаллиги аломатларсиз кечканларни ҳам аниқлашимиз мумкин.

“Аммо шунга қарамай, тестларнинг қанчадур фоизи сохта салбий натижани намойиш этадику. Яъни, одам касални кечириб ўтди, аммо у ҳисобдан қолиб кетади.

– Уларнинг кўп бўлиши даргумон. Хитойлик ҳамкасбларнинг маълумотларига кўра, касалликнинг 28-кунига келиб, COVID-19 тасдиқланган ташхиси қўйилган беморларнинг 95 фоизининг қонида антителалар аниқланади. Бу шуни англатадики, бундай кўплаб беморларда қондаги антителалар тестни яратувчилар томонидан ишлатилган маълум бир оқсилга реакция берган.

Гап шундаки, тест ишлаб чиқилганда вирусли геномнинг кичик бир бўлаги олинади. Улар ҳўжайраларга жойлаштирилади – бактериал ёки инсон ҳўжайраларига. Улар уни “ўқийдилар” ва вирусларнинг бириникига ўхшаш оқсилни яратадилар. Ва синов пайтида айнан шу оқсилга антителалар жавоб беради.

– Сизнинг прототипингиз шунга ўхшаш тарзда яратилганми?

– Ҳа. Методологик жиҳатдан, бу қийин нарса эмас. Буни ўттиз йилдан бери турли хил юқумли касалликлар учун қилишади. Гап шундаки, бу вирус янги ва шунинг учун унга антителалар айниқса фаол равишда ишлаб чиқариладиган тўғри қисмни танлаш керак.

Баъзида тестни яратиш учун бутун вирус ишлатилади. Масалан, яқинда “Вектор” вирусология ва биотехнология Маркази рўйхатдан ўтказган тизим билан боғлиқ вазиятда ҳам шундай йўл тутилган. Улар SARS-CoV2ни ўстиришди, уни ўлдиришди ва энди унинг ёрдамида антителаларни тутишмоқда. Бу ностандарт ёндашув, чунки ҳамма лабораториялар ҳам ушбу хавф синфидаги вирус билан ишлай олмайди.

– Бундан келиб чиқадики, “Вектор” тести сизникига қараганда сезгирроқ, чунки улар бир бўлакни эмас, балки бутун вирусни ишлатган?

– Мен бу саволга жавоб беролмайман. “Вектор”нинг тестини ҳеч ким ҳали кўрмаган. Бизнинг тизимимизга келсак, дастлабки маълумотларга кўра, у анча аниқ. Ҳозирда бизда битта ҳам соҳта ижобий натижа йўқ.

Тўғри, синовдаги одамлар сони ҳам кичик – атиги 10 киши. Булар касалланганларнинг энг биринчи тўлқинда бўлган одамлар. Улар аллақачон тузалиб, карантинда етарлича бўлган ва мутлақо соғлом. Биз текширувларни айнан шуларнинг қон намуналарида ўтказамиз. Бугунги кунда биз даволанаётган беморларнинг биоматериаллари билан ишлай олмаймиз.

Бундан ташқари, биз инфекцияга чалинмаган намуналарда ҳам синовни ўтказдик. Бу донорларнинг анча узоқ вақт олдин музлатилган қони. Бирон бир таҳлилда уларда SARS-CoV2га антителалар аниқланмаган, яъни биз битта ҳам соҳта-ижобий натижа олмадик.

Бу, албатта, умидлантиради, лекин биз ҳамкасбларимиз билан ҳамма нарсани такрор ва такрор текшириш кераклигини тушунамиз. Ҳозирча қўлимизда лаборатория шаритларида ишлаётган прототипгина бор. Уни рўйхатдан ўтказиш учун унинг сезгирлиги тўғрисида маълумотни лабораторияда эмас, балки ушбу тестни ишлаб чиқаришни амалга оширадиган корхоналарда олиниши керак.

– Сиз ҳамкорни топдингизми?

– Ҳа, ҳозирда битта компания билан келишувимиз бор. Номини ҳозирча айтолмайман – биз ҳали шартнома имзоламадик. Ҳамма нарса режага мувофиқ давом этса, биз икки ҳафта ичида тестни рўйхатдан ўтказа оламиз.

– КўнгиллиларниқҚандай қилиб жалб қила олдингиз? Аҳир касалланганларнинг биринчи тўлқинида одам кўп бўлмаган.

– Мен фейсбукдагидаги саҳифамда пост жойлаштирдим, у ерда мен тадқиқотларим ҳақида сўзлаб берганман, тестларни синовлари ҳақида гапириб бердим ва бизга COVID-19 ташхиси қўйилган кўнгиллилар кераклигини ёздим. Ва кутилмаганда кўп сонли жавоблар келди. Кўпчилик иштирок этишни хоҳлади. Баъзилар етиб келиб бўлди, баъзилари энди – улар карантинини тугатишлари керак. Ундан кейин марказимизга келиб қон топширишади.

Бироқ антителалар бизнинг ишимизнинг кичик қисми ҳолос. Янада узоқ ва муҳимроқ тадқиқот бу SARS-CoV2га Т-ҳужайрали иммун жавобни ўрганишдир. Тасдикланган ташхиси тасдиқланган кўнгиллилар ушбу тажрибаларга ҳам жалб қиламиз.

– Иммунитет янги коронавирусга қандай таъсир қилади?

 -Бунда ҳеч ҳам ғайриоддий нарса йўқ. Биз тузалиб чиққанларда Т-лимфоцитлар борлигини кузатмоқдамиз. Ушбу ҳужайраларга вируснинг бир қисми кўрсатилса  фаоллашмоқда. Улар “жангга тайёр”. Улар шунингдек иммун хотира ҳужайралари ҳам аталади. Аммо биз улар вирусли геномнинг қайси қисмига таъсир кўрсатишини ва бу унинг мутацияси билан қандай билла кечишини ҳали билмаймиз.

– Касал бўлиб даволанганлар инфекцияга қарши иммунитетни орттиришади. Ушбу ҳимоя қанча вақт ишлайди: бир неча ой, йил ёки умр?

– Ҳозирча айтолмаймиз. Биринчи беморларнинг тузалганидан бери жуда оз вақт ўтди. Аммо битта Хитой тадқиқоти бор, унга кўра “снаряд битта чуқурга икки марта тушмайди”. Олимлар иккита маймунни SARS-CoV2 билан юқтиришди, уларни даволадилар ва кейин яна юқтиришга ҳаракат қилдилар, аммо муваффақиятга эриша олмадилар.

Бошқа томондан, шу кунларда кореяликлардан 91 одамда такрорий касалланиш ҳолати ҳақида ғалати хабар келди. Бу нимани англатишини умуман тушуниб бўлмайди. Менимча, бу тўғрисида гапириш жуда эрта.

Албатта, антителалари уч ой давомида сақланадиган коронавируслар ҳам мавжуд ва уни яна тезда юқтириш мумкин. Бу оддий ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция, грипп) қўзғатувчиси. Улар миллионлаб йиллар давомида биз билан бирга бўлиб, бизга мослашиб, иммун жавобдан қочишга ўрганган. Янги коронавирус эса эндигина инсон популяциясига кириб келди. Унинг ўзини қандай тутиши номаълум.

Аммо биз SARS-CoV маълумотларига таянишимиз мумкин, унинг геноми янги коронавирус РНКси билан жуда мос келади. У орқали биламизки, антителалар қонда бир-икки йил давомида анча юқори концентрацияда сақланади. Эҳтимол, SARS-CoV2 билан ҳам ҳудди шундай бўлади.

Манба: sputniknews-uz.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *