Ўз уйида ғалаба қозонган “Реал” пешқадамга етиб олди

Ла Лига 15-тур учрашувлари давом эттирилмоқда. Турнир жадвали пешқадамларидан бири “Реал” ўз уйида “Гранада”га қарши майдонга тушди. Ўйин “қаймоқранглилар”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳисобни 57-дақиқада Каземиро очди. Жарима майдонига оширилган тўпни бразилиялик ярим ҳимоячи дарвозага киритди. Ҳакам томонидан ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Карим Бензема жамоадошлари ва мухлисларга хотиржамлик тақдим этди. Жарима майдони ташқарисидан зарба берган француз ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Ушбу ғалаба натижасида “қироллик клуби” ҳисобидаги очколар сони 32 тага етди ва улар пешқадам “Атлетико” билан тенглашиб олди. Меҳмондан қуруқ қўл билан ортга қайтадиган “Гранада” 21 очко билан онлайн жадвалда 7-поғонада жойлашган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *