Ўруновга битта даъвогар бор!

“Спартак”даги легионеримиз Остон Ўруновнинг жамоадаги келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда. Уни Москвага олиб келган Шамиль Газизов кетди, ўзбекистонлик ярим ҳимоячига ишонч билдиришини таъкидлаган бош мураббий Доменико Тедеско ҳам юртига қайтиб кетиши мумкин. 

Остон оғиз солганлардан “Рубин” биринчи бўлиб унинг трансферини сўраб, “Спартак”га расман  мурожаат қилди. Москваликларнинг захирада ўтирган 20 ёшли ўйинчи учун 6 миллион евро сўрагани қозонликларни чўчитиб қўйди. Улар бошқа вариантни танлади.

vse-znajut-chto-on-na-4-5-le_1

Ҳозирча, Россия премьер-лигасида “Уфа” Остонга қизиқишни сақлаб тургани маълум бўлди “Уфа” клуби директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов ўзбек футболчиси атрофидаги воқеаларга муносабат билдирди.

– Тўғрисини айтсам, Ўрунов “Спартак”га бироз эрта ўтди. Унинг захирада қолиб кетиши аввал бошдан аниқ эди. У бош мураббий ишончини қозониш учун ўзига берилган 10 дақиқа ичида гол уриши шарт эди.  Бундай шароитда “гол уролмасанг, ўзингдан кўр” қабилида иш тутишади.

Остон “Уфа”да яна ярим йил, бир йил ўйнаса бўларди. Ёки оддийроқ клубни танлаши керак эди. Мен унинг трансферига аралашмаганман. У Шамиль Газизовнинг футболчиси эди. Остонни у топган, трансфер қилган.

OFbmhtC7S-o_3

Табиийки, мен унинг “Спартак”га ўтишига тўсқинлик қила олмасдим. Мен ўшанда коллектив ичида бу трансферга сал эрта эканини айтганман. Шундай бўлса-да, Остон Ўруновга “Спартак”да имкон беришса, ўйнаб кетишига шубҳам йўқ.

– “Уфа” Ўруновни ижарага олмоқчими?

– Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Агар шундай имконият бўлса, биз мамнуният билан уни ижарага оламиз. Қани, кўрайликчи. Бизнинг молиявий имкониятларимиз чекланган, ковид пандемияси даврида айрим одамлар катта-катта харажатларга осиляпти. Кўп харажат қилиш қўлимиздан келмайди. Агар молиявий ҳолатимиздан келиб чиқиб тайёрлайдиган таклифимиз “Спартак”ни қониқтирса, биз Остонни олишдан хурсанд бўламиз…

– Харажатлар масаласида ижарага олишга кетадиган маблағни айтяпсизми ёки Ўруновнинг маоши кескин кўтарилиб кетганми?

– Мен ижара масаласини гапирдим. Уни олиш биз учун қизиқ. Ўйлайманки, бу Остоннинг ўзига ҳам фойдали бўлади. У клубга қайтиб, яна ўз маҳоратини кўрсатиб, нималарга қодирлигини исботлаб, кейин яна олға қадам босиш имконига эга чиқади.

1280_864_max_5

Дарҳақиқат, Остон Ўрунов Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан “Уфа”га кўчиб ўтганига февралда бир йил бўлади. “Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган ва “Навбаҳор”да профессионал футболчи сифатида шаклланган Ўрунов Россия премьер-лигасининг ўтган мавсумида ҳақиқий кашфиёт бўлди.

Унинг креатив ўйин услуби кўп жамоалар эътиборига тушди. “Рубин” ва ЦСКА ўзбек футболчиси учун икки миллион евро таклиф қилганига қарамай, “Спартак”нинг ўша пайтдаги бош директори Шамиль Газизов ҳамюртимизни ўзи билан олиб келди.

Остон Ўрунов “Спартак” билан беш йиллик шартномага имзо чеккан. Унинг тақдири кўп жиҳатдан Тедескога, агар у кетса ундан кейин клубга келадиган мураббийга боғлиқ бўлади. Бироқ, “Спартак” легионеримизни бошқа клубга сотиб юбориши ёки ижарага бериши мумкин.

Остон Ўрунов “Спартак” сафида барча турнирларда 9 марта майдонга тушиб, битта гол урди. У асосан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида захирадан баҳсга қўшилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *