Ўруновнинг дўсти Шомуродов ортидан Италияга кетмоқчи

MOSCOW, RUSSIA – SEPTEMBER 13, 2020: Spartak Moscow’s Oston Urunov (L) and Alexander Kokorin shake hands in their 2020/2021 Russian Premier League Round 7 football match against CSKA Moscow at VEB Arena. CSKA Moscow won the game 3-1. Sergei Savostyanov/TASS –осси€. ћосква. »гроки “—партака” ќстон ”рунов и јлександр  окорин (слева направо) в матче чемпионата –оссии по футболу между командами ÷— ј (ћосква) и “—партак” (ћосква). —ергей —авость€нов/“ј——

“Спартак” кўп жароҳат олаётган ва кутилган даражада ўйин кўрсатолмаган Александр Кокоринни қишда сотиб юборишга қарор қилди. Александр Кокорин пойтахт жамоасига ёзда Остон Ўрунов билан бир пайтда келган эди.

Клуб раҳбарияти яқинлашиб келаётган трансферлар вақтида Кокоринни 5 миллион еврога сотиб, футболчи учун сарфланган пулларни қайтариб олмоқчи.

Россия терма жамоасининг собиқ футболчисини бу нархга ички чемпионат жамоаларидан бирортаси сотиб олмаслиги айтилмоқда. Ҳозир Кокоринга “Фиорентина” жиддий қизиқиш билдиряпти. Бироқ, “Спартак” ҳужумчи хорижга кетадиган бўлса, трансфери 5 миллион евродан кўпроқ бўлишини таъкидлади.

Жорий мавсумда Кокорин саккизта учрашувда майдонга тушиб, пенальтидан иккита гол урди. Футболчининг ўзи ҳам имкониятларини Италия синаб кўришни истаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ёзда “Фиорентина” Элдор Шомуродовга харидор бўлган, лекин “Женоа” билан рақобатлаша олмаган эди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *