Ўрунов ўйнаётган таркиб дунёда энг қимматлар рейтингига кирди

Transfermarkt портали кучли бешлик лигаларидан ташқари дунёдаги миллий чемпионатларда энг қиммат таркибга эга клублар рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, кучли учликдан «Бенфика»,  «Аякс» ва «Порту»  жамоалари жой олди.

Остон Ўрунов ўйнаётган «Спартак» (Россия) таркибининг трансфер суммаси 107,1 миллион еврони ташкил қилган. Москваликлар рейтингда 17-поғонадан жой олди.

Энг бадавлат таркибга эга жамоалар билан танишинг:

  1. «Бенфика» (Португалия) — € 302,7 млн
  2. «Аякс» (Нидерландия) — € 291,5 млн
  3. «Порту» (Португалия) — € 255 млн
  4. «Зенит» (Россия) — € 180,3 млн
  5. ПСВ (Нидерландия) — € 163,6 млн
  6. «Спортинг» (Португалия) — € 149,4 млн
  7. «Брюгге» (Бельгия) — € 144,2 млн
  8. «Ред Булл Зальцбург» (Австрия) — € 144 млн
  9. ЦСКА (Россия) — € 138,2 млн

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *