Ўсмир мерганларимиз мамлакат чемпионатида куч синашишди

Республика Олимпия захиралари мактаб интернатида камондан отиш бўйича ўсмир қизлар ва ўсмирлар ўртасида мамлакат чемпионати ўз якунига етди. Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг маълум қилишича, 3-6 октябрь кунлари бўлиб ўтган мусобақада Тошкент ва Фарғона жамоаларидан сара ёш мерганлар иштирок этишди.

Натижаларга кўра, яккалик баҳсларида фарғоналик камончилар ҳам яккалик, ҳам аралаш жуфтлик йўналишларида ғолибликни қўлга киритишди. Йигитлар тоифасида Шоҳжаҳон Абдулҳамидов, қизлардан Зиёда Абдусатторова энг яхши натижани қайд этган бўлса, айнан уларнинг жуфтлик баҳсларида узган ўқлари нишонга аниқроқ тегди. Батафсил:

Йигитлар:
1. Шоҳжаҳон Абдулҳамидов (Фарғона)
2. Юй Чек Яо (Тошкент)
3. Шамсиддин Абдуқаҳҳоров (Фарғона)

Қизлар:
1. Зиёда Абдусатторова (Фарғона)
2. Мафтуна Маҳмудова (Тошкент)
3. Гулжаҳон Тошматова (Фарғона)

Аралаш жуфтлик:
1.Шоҳжаҳон Абдулҳамидов ва Зиёда Абдусатторова (Фарғона)
2. Шамсиддин Абдуқаххоров ва Мафтуна Махмудова (Тошкент)
3.Чен Яо Юй ва Муборакхон Соткулова(Тошкент)

Таъкидлаш жоиз, мусобақа якунлангач тақдирлаш маросимидан аввал чавандозларнинг миллий камончиликда кўрсатган чиқишлари йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *