ЎФА ҳакамларини ВАР тизимига тайёрлаш дастури доирасида ФИФА семинари бўлиб ўтмоқда

ФИФА 2020 ўқув материалларидан фойдаланган ҳолда бутун Ўзбекистон бўйлаб 60 нафар ҳакам ва ёрдамчилар онлайн тарзда назарий-амалий семинарда иштирок этмоқда. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Семинар қатнашчилари машғулотлар давомида долзарб мавзуларда, ҳусусан тўпни қўл билан ўйнаш, жарима майдончасидаги қоида бузишлар, офсайд, тактик қоида бузарликлар бўйича ўз малакаларини оширмоқда.

Бундан ташқари, ҳакамлар алоҳида блок сифатида «ВАРнинг ўйинга аралашув чегараси» бўйича сабоқ олмоқда. Бунда ВАР қайси ҳолатда ҳакамлик жараёнига бевосита таъсирини ўтказа олиши, бош ҳакамга такрорий вазиятни томоша қилишни маслаҳат бериши ёки нотўғри қилинган қарор бўйича хабардор этиши бўйича тавсиялар берилмоқда.

Семинар якунида иштирокчилар ВАР тизимидан фойдаланиш бўйича барча зарур назарий кўникмаларга эга бўладилар. Мазкур ҳакамлар ВАР лицензиясини олишлари учун бир қанча назарий ва амалий машғулотларда қатнашиши керак бўлади.

Семинарни ФИФА инструктори – Фарҳод Абдуллаев олиб бормоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *