Ўқ отиш бўйича биллур кубок соҳиблари маълум бўлди

Мудофаа вазирлигига қарашли Олий спорт ютуқларини ривожлантириш марказида ўтказилган ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубогининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан ўқ отиш спорти федерацияси раиси Ойбек Норинбаев федерация томонидан йил давомида кўплаб ишлар амалга оширилгани, спортчилар бир нечта халқаро мусобақаларда муносиб қатнашганини таъкидлади. Яқинда якунланган Почивалов номидаги халқаро турнирда Олима Комилова ўзига хос натижа қайд этди, Aлексей Ремнев стендга отиш бўйича бронза медалига сазовор бўлди.

Федерация раҳбари Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва UzPaynet томонидан ажратилган 2 миллиард сўмдан зиёд маблағга спорт қуроллари ва анжомлари сотиб олиш режалаштирилаётгани, бу эътибор спортчилар зиммасига катта масъулият юклашини айтди.

Ўқ отувчилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, федерация ва ҳомийлар саъй-ҳаракати билан юқори натижаларга эришишни ўз олдига аҳд қилиб қўйишган.

Тақдирлаш маросимида мураббий ва спортчиларни қутлаш учун МОҚ Президенти маслаҳатчиси Назиржон Худайқулов, «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd» бош директори ўринбосари Зафар Собиров иштирок этишди. Ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари ҳамда велосипедлар топширилди.

Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Ўсмирлар. ПП-3 машқи
1-ўрин – Илҳомбек Обиджонов
2-ўрин – Умид Камолбеков
3-ўрин – Вениамин Никитин

Эркаклар. ПП-3 машқи
1-ўрин – Владимир Свечников
2-ўрин – Aртем Чернишев
3-ўрин – Муҳаммад Камолов

Қизлар. ПП-3 машқи
1-ўрин – Юлия Ким
2-ўрин – Aлина Тарасова
3-ўрин – Дилафрўз Мамиржонова

Аёллар. ПП-3 машқи
1-ўрин – Ситора Эргашбоева
2-ўрин – Ирода Aзимбоева
3-ўрин – Сакина Мамедова

Ўсмирлар. ВП-6 машқи
1-ўрин – Ойбек Aсилов
2-ўрин – Жавоҳир Собиров
3-ўрин – Санжар Ибрагимов

Эркаклар. ВП-6 машқи
1-ўрин – Вадим Скороваров
2-ўрин – Илия Никитин
3-ўрин – Бекзод Раҳматиллаев

МВ-6 машқи
1-ўрин – Суҳробжон Мирзажонов
2-ўрин – Олима Комилова
3-ўрин – Мухтасар Тоҳирова

Микс пистолет машқи
1-ўрин – Муҳаммад Камолов/Aлина Тарасова
2-ўрин – Владимир Свечников/Ситора Эргашбоева
3-ўрин – Рустам Омонбоев/Aзимбоева

МВ-9 машқи
1-ўрин – Роман Голошчапов
2-ўрин – Маргарита Орлова
3-ўрин – Суҳробжон Мирзажонов

Аёллар. ВП-6 машқи
1-ўрин – Шаҳноза Турғунова
2-ўрин – Мухтасар Тоҳирова
3-ўрин – Мария Филимонова

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *