Ўқ отиш спорти федерацияси томонидан спортчи ва мураббийлар учун вебинар ташкил қилинди

Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси томонидан яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни байрами ва карантин чекловларининг юмшатилиши муносабати билан спорт мотивацияси, натижалар ва муваффақиятларни рағбатлантириш механизмлари бўйича вебинар ўтказилди. Тадбирни федерация психологи Л.Юсупова олиб борди. Мутахассис маърузаси давомида мотивациянинг асосий тушунчалари, муваффақиятга эришиш йўлида ўзини қандай руҳлантириш, ўз-ўзига ишонч ва салбий фикрлашдан қочишга ҳаракат қилиш йўналишларида қимматли тушунчалар берди.

Психолог, шунингдек, мураббийлар учун ўз шогирдларини мусобақаларга қандай тайёрлаш ва уларга мотивация бериш мавзусида ҳам гапириб берди. Унда қуйидаги йўналишларга эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди:
– Ўзингизга, спортчига, ғалабага ишониш;
– Спортчининг психологик портретини яратиш;
– Қисқа муддатли ва стратегик мақсадга эришиш;
– “Қамчи ва ширинлик” методи – розилик ва қаршилик;
– Мусобақадан аввал эмас, муваффақият учун ҳар куни меҳнат қилиш;
– Спортчининг ўз-ўзини англаши, ўзига ижобий баҳо беришни қўллаб-қувватлаш;
– Парашютдан сакраш мисолида қўрқувни енгиб ўтиш;
– Машҳурлардан мотивацион чорлов.

“Оғриқ, умидсизлик, муваффақиятсизликлар бўлади. Бу нормал ҳолат ва ҳаётда учрайдиган воқеликлардир. Оғриқ, йиқилиш ва муваффақиятсизликлар ҳаётда кўтарилиш учун берилади”, – деди Л. Юсупова. Тадбир сўнгида тажрибали психолог шу каби мотивацион жумлалари билан спортчиларнинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилди. Шунингдек, келажакда спортчи ва мураббийлар учун бу каби вебинарларни кўпроқ ташкил қилиш таклифи билдирилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *