Ғолиб паралимпиячиларимиз тантанали кутиб олинди

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта паралимпиячиларимиз учун муваффақиятли ҳафта бўлди. Аниқроғи, пара сузувчиларимиз Берлиндаги Жаҳон сериясига кирувчи халқаро турнирда, пара дзюдочиларимиз эса Бирмингем шаҳрида ўтказилган Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи сўнгги Гран-При мусобақасида муносиб иштирок этишди.

21 июндан 22 июнга ўтар кечаси қаҳрамон спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик катта тантана билан кутиб олди.

Қуйида тантанали кутиб олиш жараёнидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *