Қайсарлик қимматга тушди

Football UEFA Champions League FC BAYERN MUENCHEN – OLYMPIQUE LYON 3-0 Lisbon, Lissabon, Portugal, 19th August 2020. David ALABA, FCB 27 kicks the ball in the semifinal match UEFA Champions League, final tournament FC BAYERN MUENCHEN – OLYMPIQUE LYON 3-0 in season 2019/2020, FCB, Photographer: Peter Schatz / Pool – UEFA REGULATIONS PROHIBIT ANY USE OF PHOTOGRAPHS as IMAGE SEQUENCES and/or QUASI-VIDEO – National and international News-Agencies OUT Editorial Use ONLY Lisbon Estadio Jose Alvalade XXI Portugal *** Football UEFA Champions League FC BAYERN MUNICH OLYMPIQUE LYON 3 0 Lisbon, Lisbon, Portugal, 19th August 2020 David ALABA, FCB 27 kicks the ball in the semifinal match UEFA Champions League, final tournament FC BAYERN MUNICH OLYMPIQUE LYON 3 0 in season 2019 2020, FCB, Photographer Peter Schatz Pool UEFA REGULATIONS PROHIBIT ANY USE OF PHOTOGRAPHS as IMAGE SEQUENCES and or QUASI VIDEO National and international News Agencies OUT Editorial Use ONLY Lisbon Estadio Jose Alvalade XXI Portugal Poolfoto Peter Schatz / Pool ,EDITORIAL USE ONLY

“Бавария” президенти  Херберт Хайнер Давид Алабанинг қайсарлиги туфайли янги шартнома бўйича  таклифни қайтариб олганини эълон қилди.

– Биз унга ҳақиқатан жуда яхши, адолатли ва рақобатбардош битим таклиф қилдик. Биз Давиднинг агентига октябрь охиригача унинг аниқ жавобини кутишимизни айтгандик. Спорт директоримиз агент билан боғланганида охирги таклифимиз ҳам футболчига маъқул келмаганини маълум қилди ва бу масалани чуқурроқ ўйлаб кўришимиз кераклигини билдирди. Шундан сўнг, биз Алаба билан ҳамкорликни узайтириш бўйича шартномани қайтариб олдик, – деди Херберт Хайнер.

Давид Алаба мюнхенликлар таркибида 2011 йилдан буён ўйнамоқда. Ҳимоянинг ҳар қайси нуқтасида ўйнай оладиган австриялик футболчи янги шартномани имзолаш учун футболчилар орасида энг катта маош олишни истамоқда. Клуб раҳбарияти унга бир неча маротаба яхшиланган шартнома таклиф қилганига қарамай, ҳимоячи ўз фикрида қатъий турибди.

Шу кунгача “Бавария” таркибида 393 та ўйин ўтказиб, 31 та гол урган ва 49 та голли пас узатган ҳимоячига Европанинг гранд клубларидан таклиф кўп бўлаётгани ҳам “Бавария”га уни ушлаб қолишида халақит қилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *