Қайси касб эгалари коронавирус билан кўпроқ касалланиши мумкин?

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов бугун АОКА штабида ўтказилган брифингда шундай деди:

(https://t.me/aoka_uz/1188)— “Контингент риска” деган тушунча бор, яъни хавфлилик даражаси юқори бўлган аҳоли қатлами, хавф бевосита касбига боғлиқ бўлган соҳада ишловчи фуқароларимиз мавжуд.

⚡️ Булар, биринчи навбатда беморлар билан мулоқотда бўладиганлар, яъни тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари, шифокорлар, фельдшерлар.

Бугунги кунда улар касалланмаслиги учун махсус тайёргарликдан ўтказилган. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида тез тиббий ходимлари, шифохоналар, оилавий поликлиникалардаги фуқаролар билан тўғридан-тўғри ишлайдиган регистратура ходимлари, қабул бўлимидаги шифокорлар, ҳамшираларни ТЕКШИРИШ режалаштирилган.

⚡️ Шунингдек, жамоатчилик билан кўп ишлайдиган касб эгалари бор. Булар кассирлар, сотувчилар бўлиши мумкин.

Умуман, касаллик юқтириш эҳтимоли юқори бўлган касб эгаларининг РЎЙХАТИ шакллантирилган. Ушбу касб эгаларини эпидемиологик кўрсатмага асосан текшириш ишлари режалаштирилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort