Қайси ҳудуд аҳолисида энг кўп автотранспорт воситалари мавжуд?

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 580 133тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур автотранспорт воситаларидан:

енгил автомобиллар – 2 410 421та; 
юк автомобиллари – 150 294та; 
автобуслар – 5 072та; 
микроавтобуслар – 10 590та;
махсус транспортлар – 3 756та.
 
Маълумот ўрнида, 2020 йил 1 январь ҳолатига республика ҳудудларида энг кўп Самарқанд (311 997та), Тошкент (253 073та) ва Фарғона (243 230та) вилоятлари аҳолисида автотранспорт воситалари мавжуд.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *