Қаҳрамонларимиз бугун Тошкентга қайтади

Аввал хабар берганимиздек, пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилган Fazza халқаро Гран-присида муваффақиятли иштирок этди.

“Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи ушбу мусобақада чин маънода қаҳрамонлик кўрсатган пара атлетларимиз бугун юртимизга қайтиб келишади. Спортчиларимиз ўтирган самолёт соат 16:40да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади.

Эслатиб ўтамиз, пара енгил атлетикачиларимиз Гран-при турнирида 13 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 24 та медаль қўлга киритди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *