Қаҳрамон пара атлетларимиз юртимизга қайтиб келишди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилган Fazza халқаро Гран-присида муваффақиятли иштирок этган пара атлетларимиз бугун Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Ушбу маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев бошчилигидаги ташкилот раҳбарлари, спортчиларимизнинг ота-оналари ва ОАВ ходимлари қатнашишди.

Қуйида спортчиларимизни кутиб олиш маросимидан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, пара енгил атлетикачиларимиз Гран-при турнирида 13 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 24 та медаль қўлга киритди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *