Қизил карточка ўринлимиди? Моуриньо ўз муносабатини билдирди

Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Тоттенхэм” учрашуви майдон эгаларининг 1:6 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Биринчи тайм сўнгида, бурчак зарбаси амалга оширилаётган бир пайтда Эрик Ламела ва Антони Марсьяль келишолмай қолди. Тўп учун курашда Эрик рақибига зарба бериб юборди, франциялик форвард эса дарҳол унга жавоб қайтарди. Якунда беллашувни бошқариб бораётган ҳакам аргентиналикка сариқ, манкунианлар аъзосига қизил карточка кўрсатди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Жозе Моуриньо ушбу вазият ҳақида фикр билдирди:

“Мен кўролмай қолдим. Ишонтириб айтаманки, “Манчестер Юнайтед” учрашувни 8 киши бўлиб якунлашга лойиқ ўйин ўтказди. Мен буни ёнгинамда содир бўлган баъзи вазиятларни кўрганим учун айтмоқдаман. Аммо Энтони Тейлорга қизил карточка бермагани учун эътироз билдирмоқчи эмасман. Бу рақибга оғир зарба бўларди. 

Масалан, Люк Шоу ва Погба қизил карточкага арзийдиган қўполликларни амалга оширди. Ламела билан боғлиқ вазиятда нима бўлганини билмайман. Билганим – биз шундоқ ҳам ғалаба қозонаётгандик. Бу шунчаки, ўйинни осонлаштирди, холос”, – деди Моуриньо.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *