Қиличбозларимизнинг онлайн машғулоти давом этади

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан ишлаб чиқилган тизимга биноан ушбу спорт турида терма жамоаларимиз онлайн машғулотларини давом эттиришмоқда. Таъкидлаш жоиз, ZOOM платформасида ўтаётган машғулотлар 3 йўналишда (шпара, рапира, сабля) олиб борилмоқда. Онлайн машғулотлар бошланганига кўп бўлмаган бўлса ҳам, мураббийлар ёш спортчиларнинг техникаси сезиларли даражада ўсаётганига гувоҳ бўлишди.

Машғулотлар давомида жисмоний, техник ва тактик жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жараён давомида ёрдамчи мураббийлар спортчиларнинг ҳаракатини зимдан кузатиб бориб, уларга тегишли кўрсатма бериб боришади. Шу тариқа ҳар бир машғулотда бутун бошли мураббийлар штаби ишлаяпти.

Таъкидлаш жоиз, сабля йўналишида 3 карра Олимпиада чемпиони Владимир Назлимов, шпагада Лотин Америкасидан Хосе Бенавидес кўп йиллик улкан тажрибалари асосида машғулотларни бошқариб боришмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *