Қиличбозларимизнинг онлайн машғулоти давом этади

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакилларининг онлайн машғулоти давом этади. Бугун куннинг биринчи ярмида қиличбозлик бўйича терма жамоамиз вакилларининг навбатдаги онлайн машғулоти ўтказилди. Машғулотнинг биринчи қисми мураббий Аброр Собиров томонидан олиб борилди. Спортчиларимиз ушбу мутахассис билан танани қиздириб олувчи машқларни бажаришди.

Шундан сўнг “эстафета таёқчаси”ни Руслан Кудаев қабул қилиб олди. Тажрибали мураббий ўз чиқишида қиличбозликнинг ўзига хос техникаларини шогирдларига ўргатишда давом этди. Қайд этиш жоиз, бугунги машғулотда спортчиларимиз асосан оёқ ҳаракатларига эътибор қаратишди. Жараён якунида спортчилар жанг амалиётини олиш учун шартли рақибга қарши виртуал баҳс олиб боришди.

Онлайн машғулотни Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ва мураббийлар штаби вакиллари, хорижлик мураббий Мартин Камаджиев диққат билан кузатиб борди ва жараён давомида спортчиларга ўз маслаҳатларини бериб ўтди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *