Қиличбозларимиз қандай онлайн машғулот олиб боришмоқда?

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати маълум қиладики, 2020 йил 10 июль санасидан бошлаб республикамизнинг барча вилоятларидан истиқболли қиличбозларни жалб қилган ҳолда онлайн ўқув-машғулот йиғинлар ишга туширилди. Мазкур ўқув-тренинг интернетдаги 3 та ZООМ платформаси орқали кунига икки марта (эрталаб ва кечки пайт якшанба кунидан ташқари) ҳар хил ёш тоифалари иштирокида ўтказилмоқда.

Биринчи платформада қиличбозлик бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси таркибига кирувчи (104 нафар), иккинчисида 2005-2007 йилларда туғилган (111 нафар), учинчиси платформада – 2008 йилда туғилган спортчилар (103 нафар) қамраб олинган.

Ушбу машгулотларни уч карра Олимпиада чемпиони, икки карра кумуш ва бир марта Олимпия уйинларининг бронза медали сохиби, Назлимов Владимир Аливерович, чет эллик мураббийлар – Камаджиев Мартин (Болгария) сабля йуналишида, шпага йуналиши буйича венесуэлалик мутахассис – Хозе Бенавидес олиб боришмокда.

Шунингдек, машғулотларда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари мураббийлари ҳам қатнашмоқдалар.
Мазкур лойиҳа ЎзҚФ томонидан илк маротаба амалиётга тадбиқ этилганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Бундан кўзланган асосий мақсад спортчилар эътиборини умумий жисмоний тайёргарлик ҳамда махсус машғулотларга жалб қилишга қаратилган.

Айтиш керакки, келгусида қиличбозлик бўйича биринчи онлайн мусобақаларни ўтказиш ҳам режалаштирилган. Ўзбекистон қиличбозлари барча юртдошларимизни мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя қилишга чорлайди.
Уйда қолинг. Спорт билан ошно бўлинг. Биз, албатта, коронавирусни биргаликда енгамиз!

ЎзҚФ Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort