Қиличбозларимиз ҳам ўқув-машғулот йиғинларини бошлашди

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўқув-машғулот йиғинларига киришди. 20 сентябрь куни бошланган йиғин роппа-роса 1 ойга мўлжалланган бўлиб, унга шпага, сабля ва рапира бўйича терма жамоаларимизнинг асосий спортчилари жалб қилинган. Спортчиларимиз Мартин Камаджиев, Руслан Кудаев каби тажрибали мураббийлар қўл остида дастлабки машғулотларни бошлашди. Йиғиннинг асосий машғулотлари “Умид” қиличбозлик миллий клубида олиб борилмоқда. Спортчиларимизнинг ўзлари Ўзбекистон дзюдо федерациясига қарашли базадан ўрин олишган ва уларнинг саломатлиги ҳар куни назорат қилиб борилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *